Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга биноан, Усмон ибн Аффоннинг иши Қуръонни жамлаш эмас, балки нусха кўчириш ва Расулуллоҳ с.а.в.дан нақл қилинган нарсани ўз ҳолича сақлаш, холос. Чунки у киши Уммул мўминин Ҳафсанинг ҳузурида сақланган саҳифалардан етти нусха кўчиришдан ва одамларни битта дастхатни ўзига жамлаб, бошқа дастхат ва имлолар (ёзиш қоидалари)ни ман этишдан бошқа иш қилмади. Дастхат ва имло жиҳатидан иш мана бу нусхада қарор топди. Бу дастхат ва имло ваҳй келган вақтда Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурида саҳифаларга ёзилган ҳамда Абу Бакр р.а. жамлаган нусхаларнинг айнан ўзидир. Кейин мусулмонлар худди шу нусхалардан нусха кўчира бошладилар. Усмон мусҳафидан бошқа нусхадаги мусҳафлар қолмади. Нашриётлар пайдо бўлганидан кейин ҳам худди шу нусхадан нашр қилина бошлади.


Абу Бакрнинг жамлаши билан Усмоннинг жамлаши ўртасидаги фарққа келсак, Абу Бакр ҳофизи Қуръонлар кетиши билан Қуръондан бирор нарса йўқолиб кетишидан қўрққанидан Қуръонни жамлади. Чунки Қуръон саҳифаларда ёзилган-у, лекин битта китоб ҳолига келтирилмаган эди. Шунинг учун уни жамлади. Кейинчалик луғатлар кенгайиб, Қуръонни ҳамма ўз луғатида ўқий бошлагач, ўқишда ихтилоф кучайиб кетди. Усмон р.а. бу аҳвол ёмонлашиб кетишидан қўрқиб, бу саҳифаларни битта Мусҳафга жамлади. Сиз билан бизнинг қўлимиздаги Мусҳаф Расулуллоҳ с.а.в.га нозил бўлган ва у кишининг ҳузурларида ёзилган, кейин эса Абу Бакр р.а. томонидан жамланган ва улардан Усмон р.а. етти нусха кўчириб, бошқаларини ёқиб юборишга буюрган саҳифаларнинг ўзгинасидир. Расулуллоҳ с.а.в. ваҳйдан ёздирган саҳифалари жамланган ва ундан нусхалар олинган биринчи нусха Марвон Мадинага волий бўлиб, уни парчалаб юборгунча уммул мўминин Ҳафсада сақланиб турди. Чунки ҳамма томонга нусхалар тарқатилганидан кейин бу нусхага эҳтиёж қолмади. Ибн Шаҳобдан ривоят қилинади, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар менга хабар бериб айтдики: Марвон Муовия тарафидан Мадинага амир этиб тайинланган вақтида Ҳафсага одам юбориб, Қуръон кўчирилган саҳифаларни сўради. Ҳафса уни беришдан бош тортди. Ҳафса вафот этиб, биз унинг дафнидан қайтганимиздан кейин Марвон қатъийлик билан ўша саҳифаларни юборишини сўраб одам жўнатди. Абдуллоҳ ибн Умар уларни жўнатиб юборди. Марвоннинг буйруғи билан бу саҳифалар йиртиб ташланди. Марвон: «Замонлар ўтиши билан одамлар бу саҳифалар устида шубҳаланишидан қўрққанимдан шундай қилдим», деди.

 

Мусҳафнинг шакли

Мусҳафнинг шакли тавқифийдир, унга ихтилоф қилиш мумкин эмас. Бунинг далили, Пайғамбар с.а.в.нинг ваҳйни ёзадиган котиблари бор эди. Улар Қуръонни айнан шу шакл билан ёздилар, пайғамбар с.а.в. ҳам уларнинг ёзувларини тасдиқладилар. Қуръон ҳеч қандай ўзгариш киритилмасдан, айнан шу тарзда Расулуллоҳ с.а.в.нинг даврларини ўтди. Саҳобалар ҳам Қуръонни ёзишган эди, лекин бирор киши унинг тартиб ва усулига ихтилоф қилмаган. Усмон р.а. халифалик даврида уммул мўминин Ҳафсанинг қўлида сақланган саҳифалардан худди шу усулда нусха кўчиртирди, бундан бошқа мусҳафларни

 

111-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260